9 989
Уфологлар 2017 йил охирида Ерга ўзга сайёраликлар кемалари бостириб киришини тахмин қилишмоқда…
Уларнинг гапига қараганда, Геркулес юлдузлар мажмуаси тарафдан юзлаб ўзга сайёраликлар фазо кемалари Ер сайёраси томон йўл олган. Афсуски, ерликларда мавжуд қуроллар ўзга сайёралик гуманоидларга қарши курашиш учун яроқсиз ҳисобланади. Кураш стратегияси ҳам талаб даражасида эмас.
Лекин НАСА ташкилоти мутахассислари уфологларнинг бу хабарини кескин рад этди. Улар айтишмоқдаки, орбитадаги фазо кемалари ўзга сайёраликлар ташрифини умуман аниқламади. Демак, бу шунчаки уфологларнинг ваҳимаси холос. Бундан ташқари, ташкилот мутахассислари айтишдики, фазода шу қадар «ахлат» кўпки, уфологларнинг кузатув ускуналари ўша ахлатларни ҳам ўзга сайёраликлар кемасига йўйишгани рост.
Орбитага яқин масофадаги ўта хавфли астероидларни кузатишга ихтисослашган «AIDA» хизмати мутахассислари ҳам бу ваҳимали хабарларга умуман қўшилмаяпти. Уларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2022 йилгача Ер сайёрасига ҳеч қандай хавф яқин келмайди. Фақат беш йилдан сўнг «65803 Didymos» деб ном олган астероид Ер билан тўқнашиш хавфи туғилиши мумкин.
Манба: Hordiq.uz “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди