12:15 / 03.10.2017
5 015

АҚШда Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди

АҚШда Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди
АҚШ Президенти Дональд Трамп Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилди. Бу ҳақда 2 октябрь, душанба куни Оқ уй сайтида маълум қилинди, дея хабар беради «Корреспондент.net».

Отишма қурбонларига ҳурмат рамзи сифатида АҚШ байроғи Оқ уй ва федерал ҳукуматнинг барча биноларида туширилади. Мотам 6 октябрь, жума кунигача давом этади.

Daryo.uz нинг ёзишича, Трампнинг кўрсатмасига биноан мамлакат миллий байроғи АҚШ элчихоналари, расмий ваколатхоналари, консуллик муассасалари ва хориждаги бошқа объектлар, жумладан, ҳарбий объектлар ва ҳарбий-денгиз кемаларида ҳам туширилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШда Лас-Вегасдаги отишма муносабати билан 5 кунлик мотам эълон қилинди