11:40 / 04.10.2017
6 230

Каталония раҳбари яқин кунларда мустақиллик эълон қилади

Каталония раҳбари яқин кунларда мустақиллик эълон қилади
Каталония генералитети (ҳукумати) раҳбари Карлес Пучдемон BBC телеканалига берган интервьюсида яқин кунларда мухторият мустақиллигини эълон қилишини билдирди, деб ёзади Кун нашри.

Пучдемоннинг сўзларига кўра, ҳукумат «шу ҳафта охирида ёки келаси ҳафта бошида ҳаракатини бошлайди».

У Испаниянинг Каталония ҳукумати устидан назоратни қўлга олишга уриниши эҳтимолини шарҳлар экан, женералитет раҳбари бу иш «ҳаммасини ўзгартириб юборадиган хато» бўлишини айтди.

Каталония мустақиллигига доир референдум 1 октябрда бўлиб ўтди. Ҳукумат маълумотларига кўра, 90 фоиз сайловчи минтақанинг Испаниядан ажралишини қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ, Испания қироли Филипп VI референдум натижасини тан олмаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Каталония раҳбари яқин кунларда мустақиллик эълон қилади