3 октябрь, сешанба куни Каталония мустақиллиги учун бўлиб ўтган референдумни тўхтатишга қилинган ҳаракатларга қарши бўлиб ўтган оммавий норозилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланган. Бу ҳақда «ТАСС»га асосланиб, «Дарё» хабар берди.
«Барселонада уюштирилган нозорилик намойишларига 700 мингга яқин одам тўпланди», — дейилади Барселона ҳуқуқ-тартибот хизматининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
1 октябрь, якшанба куни Каталонияда Испания таркибидан ажралиб чиқиш бўйича референдум бўлиб ўтди. Унда овоз бериш ҳуқуқига эга 5,31 миллон каталонияликнинг 2,26 миллиони қатнашди. Овоз берувчиларнинг 90 фоизи мустақилликни ёқлаган. Мадрид ушбу референдумни ноқонуний деб ҳисобламоқда, Барселона эса овоз бериш жараёнлари бошлангунга қадар плебисцит қонуний кучга эга эканлигини маълум қилганди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда