12:01 / 05.10.2017
8 585

Японияликлар антиқа табиий ҳодиса гувоҳи бўлишди...(видео)

Японияликлар антиқа табиий ҳодиса гувоҳи бўлишди...(видео)
Япониянинг Ниигата префектурасида ҳайратга солувчи сирли табиий ҳодиса юз берди, деб хабар бермоқда Кун нашри.

Дзёэцу шаҳри осмонида илон шаклидаги ноодатий булут кузатилди. Ушбу ҳодиса тасвирланган видеода осмонда воронкасимон булут пайдо бўлганини кўриш мумкин. Сўнгра у юқорига кўтарилиб, қолган булутлар орасида деярли кўринмай қолади.

Бундай табиий ҳодисалар ёмғир келтирувчи ва тўп-тўп булутлардан ҳосил бўлади ҳамда ер сиртига етиб борса, торнадога айланиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияликлар антиқа табиий ҳодиса гувоҳи бўлишди...(видео)