21:40 / 08.10.2017
10 898

Токио университети олимлари: «Келаси йил АҚШ учун қиёмат қойим йили бўлиши кутилади…»

Токио университети олимлари: «Келаси йил АҚШ учун қиёмат қойим йили бўлиши кутилади…»
Япония пойтахти Токио шаҳар университети сейсмологларининг тадқиқотларга асосланган ҳолда ишонч билан айтишларича, келаси йил Америка учун қиёмат қойим йили бўлиши мумкин. Мундоқ олиб қараганда, бу университет олимларининг хулосаларига ишонса бўлади.

Аввало худо, аммо бу йил Хитой, Ҳиндистон, Эронда содир бўлган зилзилани айнан шу университет сейсмологлари олдиндан башорат қилган. Қолаверса, Мексикадаги ўта кучли ер силкинишини ҳам шу даргоҳ сейсмологлари биринчилардан бўлиб айтиб беришган.
Хуллас, Токио университети сейсмологлари хулосаларига кўра, 2018-2019 йиллар оралиғида Америкада вулқонлар уйғониш палласи кузатилади.

Бу вулқонлар ортида эса ўта кучли зилзилалар турибди. Улар ҳатто Америкага қўшни бўлган бир неча давлатларни ҳам вайрон қилиши кутилмоқда. Сейсмик фаоллик вулқонлар уйғонганидан кейин анча пайтгача сақланиб қолади. Айниқса, Шимолий Америка зилзила ва вулқонлар уйғонишини бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ қабул қилади. Бошқа ҳудудларга нисбатан бу ерда вайронгарчиликлар кўпроқ кузатилади.

Сейсмологлар ҳалокатлар кутилаётган давлатлар раҳбарларига худди шу хулосаларни тақдим этишди. Лекин улар олимлар маслаҳатига эътибор ҳам бериб қўйишмади. Тўппа-тўғри, ўз даврида америкалик башоратчи Эдгар Кейси ҳам одамларнинг бепарволигидан нолирди. У бўлғуси ҳалокатларни олдиндан айтса-да, одамлар бепарволикларича қолиб кетишганини, аниқроғи, башоратларга у қадар ишонишмаганини баён қиларди.

Бу ҳам тўғри. Негаки, Худодан беамр тикон кирмайди. Бироқ халқлар орасида «Фолбинга ишонма, фолсиз юрма» қабилидаги гап ҳам беҳуда айтилмаган-да!

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Токио университети олимлари: «Келаси йил АҚШ учун қиёмат қойим йили бўлиши кутилади…»