10:50 / 09.10.2017
7 535

Саудия Арабистони қироли саройига ҳужум уюштирилди

Саудия Арабистони қироли саройига ҳужум уюштирилди
Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазизнинг Жидда шаҳридаги саройига қилинган қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” нашри хабар берди.

Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Генерал-майор Мансур ат-Туркий берган баёнотга кўра, воқеа Жиддадаги “Салом Саройи”нинг кириш назорати нуқтасида содир бўлган. Қуролли ҳужум натижасида 2 нафар хавфсизлик ходими ҳалок бўлган, 3 нафари эса жароҳат олган.

Қуролли ҳужумни амалга оширган шахс 28 ёшли Саудия фуқароси эканлиги ва у воқеа жойида қирролик хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан йўқ қилинганлигини қўшимча қилган ат-Туркий.

Воқеа юзасидан суриштирув ва тергов ишлари бошлаб юборилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони қироли саройига ҳужум уюштирилди