18:24 / 11.10.2017
6 156

Мексика турмасида оммавий муштлашув!.. Қурбонлар 15 киши!!!

Мексика турмасида оммавий муштлашув!.. Қурбонлар 15 киши!!!
Мексиканинг Кадерейт шаҳрида жойлашган турма маҳбуслари ўртасида оммавий муштлашувлар юзага келган. Кейинроқ маҳбуслар турма ходимларини ва рақиб ҳисобланган аристонларни гаровга олган. Маъмурият эса узоқ муддат улар билан келишувларга эришиш учун ҳаракат қилган. Иш чиқмагач, ҳужум бошлаш буюрилган.

Айтишларича, ҳалок бўлганлардан ташқари, 8 нафар маҳбус ўта оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Тиббиётчилар қурбонлар сони яна ортиши мумкинлигини айтиб ўтишди. Бундан ташқари, турма ходимларидан бири ҳам тўқнашувлар чоғида жиддий жароҳат олди.

Расмий хабарларга кўра, тартибсизликларни келтириб чиқарган маҳбуслар иккита жиноий гуруҳга тегишли бўлиб, орадаги муаммоларни тинч йўл билан ҳал эта олмагач, куч ишлатишга ўтган.

Айни пайтда турма тўлиқ соқчилар назоратига олинган.
Яқинда Мексиканинг жануби-ғарбида жойлашган турмада ҳам оммавий муштлашувлар бўлиб ўтган ва 28 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатилган.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексика турмасида оммавий муштлашув!.. Қурбонлар 15 киши!!!