19:45 / 11.10.2017
6 357

Мистик Emmett O’Regan (Эмметт О’Реган): «Америкага мегабўрон яқинлашиб келмоқда!!!»

Мистик Emmett O’Regan (Эмметт О’Реган): «Америкага мегабўрон яқинлашиб келмоқда!!!»
У ўз башоратини сентябр бошида эълон қилганди. Ўшанда 23 сентябр -13 октябр оралиғида Америкага мегабўрон ёпирилиши мумкинлигини айтган ва тўлқинлар баландлиги 650 метргача етишини таъкидлаган. Бўрон Канар оролларида кучли зилзилани юзага келтириши, Кумбре-Вьеха вулқони уйғонишини ҳам башорат қилган.

Мана, 13 октябр ҳам яқинлашиб келмоқда. Англия миллий география институти олимларининг хабарига қараганда, Канар оролларида зилзила аста-секинлик билан бошланиб улгурган. Тўғри, ҳозиргача 50 дан ортиқ ер силкиниши юз берди. Уларнинг магнитуда кучи Цельсий шкаласи бўйича 3 баллдан ошмади. Аммо ороллар учун ҳам бу миқдор жуда кўп демакдир.

Хўш, зилзила нимадан дарак беради? Шубҳасиз, Кумбре-Вьеха вулқони уйғона бошлаганини шундан билиб олса бўлади. Сейсмологларнинг маслаҳати бўйича Канар ороллари раҳбарлари аҳолига фавқулодда ёрдам бериш, уларни хавфсиз жойларга кўчириш режасини ҳам тузиб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Кумбре-Вьеха вулқони охирги марта 1979 йили уйғонган. Ўшанда ҳам сезиларли касофатларни келтириб чиқарган. Унинг уйғониши ўшанда ҳам кучли бўрон, океан суви тошишини таъминлаган. Сув тошқинлари эса Атлантик океанда содир бўлиб, тўлқинларнинг баландлиги 50 метргача етиши турган гап. Шимолий Америкага етгунга қадар тўлқинлар баландлиги 700 метрни ташкил этади. Бу Америка қитъаси сув остида қолиши муқаррар деганидир.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мистик Emmett O’Regan (Эмметт О’Реган): «Америкага мегабўрон яқинлашиб келмоқда!!!»