19:00 / 11.10.2017
4 072

Лас-вегаслик мерганнинг мияси ўрганилди

Лас-вегаслик мерганнинг мияси ўрганилди
Шифокорлар Лас-Вегасдаги мусиқий фестивалга ташриф буюрганларга қарата ўқ узган Стивен Пэддокнинг миясини ўрганишди, деб ёзади Kun.uz.

Ғайритабиий ҳеч нарса йўқ. "Биз кутган ҳеч қандай нарса топилмади", - деди округ шерифи Кларк Жо Ломбардо ва уни жиноятга нима ундагани аниқланмай қолиши мумкинлигини қўшимча қилди. Шунга қарамай, шифокорлар изланишни давом эттиришади.

2 октябрь куни Пэддок Mandalay Bay меҳмонхонасининг 32-қаватидан кантри-мусиқа фестивали иштирокчиларига қарата автомат қуролдан ўқ узган, кейин эса ўз жонига қасд қилган. У жами 59 кишини ўлдирган, 500 нафардан зиёди жароҳатланган.

Пэддокнинг меҳмонхонадаги хонасидан 23 та қурол, шу жумладан 19 автомат, мингдан ортиқ патрон аниқланган. Унинг Мексикадаги уйидан эса полиция портловчи қурилма ва унинг компонентларини топган. Тергов ҳозирча Пэддокнинг нима учун бундай қилганини аниқлашнинг уддасидан чиқмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лас-вегаслик мерганнинг мияси ўрганилди