22:14 / 11.10.2017
4 328

Швеция 2023 йилгача нақд пулдан воз кечмоқчи

Швеция 2023 йилгача нақд пулдан воз кечмоқчи
Мутахассислар Швециянинг нақд пулсиз ҳисоб-китобларга тамоман ўтишига шубҳа қилмаяптилар. Охирги 7 йил ичида қоғоз кронларнинг айланмаси 40 фоизга камайган, Швеция марказий банки ўз криптовалютасини чиқармоқчи. Скандинавиялик бир гуруҳ олимлар бу маълумотларни таҳлил қилиб, Швецияда нақд пуллар тўлиқ муомаладан чиқадиган йилни аниқлашди.

Швециянинг Қироллик технологиялар институти ва Даниянинг Копенгаган иқтисодиёт мактаби олимлари Никлас Арвидссон ва Йонас Хедманнинг прогнозига кўра, 6 йилдан кейин Швеция нақд пулдан тўлиқ воз кечади.

Олимлар прогнозни тузишда Швециядаги садво корхоналари эгалари ўртасида сўров ўтказишган. Олинган маълумотларга кўра, 97 фоиз савдогалар нақд пул қабул қилади, бироқ 82 фоиз ҳолатда харидорлар нақд бўлмаган ҳисобни қўллашади. Сўровнинг кўрсатишича, респондентларнинг ярми 2025 йилгача нақд пулни қабул қилишдан тўхташларини айтганлар.

Бироқ қарорни ҳозирдаёқ кредит карталари ёки мобиль дастур орқали ҳисоб-китоб қилишни афзал кўрувчи фуқаролар қабул қилишади. Швеция марказий банки маълумотларига кўра, 2016 йилда бор-йўғи 15 фоиз тўловлар нақд пул кўринишида амалга оширилган, бу қиймат эса 2010 йилгидан 40 фоиз камроқдир.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишга ўтиш савдо корхоналарига ҳам фойдали бўлади. Олимларнинг фикрича, савдо нуқталари нақд пул билан ишлаш учун кунига 113 дақиқа сарфлашади. Купюралар ва тангалар билан ишлаш ҳар бир харид қийматининг 3,9 фоизини ташкил қилади. Кўплаб дўконларнинг эгалари бу фактни тан олмайдилар ва карта билан ҳисоб-китоб қилиш нафсиз деб ҳисоблайдилар.

Бироқ 2023 йилгача кўпчилик бир қарорга келади. Бироқ бунга мослашиши қийин бўладиган бир гуруҳ одамлар қолади. Бундай гуруҳларга кекса ёшли фуқаролар, муҳожирлар, майда тадбиркорлар ва соғлиғи бўйича имконияти чекланган одамлар киритилмоқда.

Нақд пулдан биринчилардан Ҳиндистон ва Хитой ҳам воз кечишлари мумкин. Хитойда мобил тўлов тизимлари оммалашмоқда, Ҳиндистонда эса нақд пулдан воз кечишни амалдаги ҳукумат қўллаб-қувватламоқда. ForexBonuses тадқиқотига кўра эса тўловларнинг нақдсиз турига Канада, Буюк Британия, АҚШ, Франция, Германия, Австралия, Япония ва Россия ҳам биринчилардан ўтади.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция 2023 йилгача нақд пулдан воз кечмоқчи