10:42 / 12.10.2017
6 404

Швейцарияда ҳар йили ўнлаб килограмм олтин оқизиб юборилиши аниқланди

Швейцарияда ҳар йили ўнлаб килограмм олтин оқизиб юборилиши аниқланди
Швейцария канализация тизимига ҳар йили 43 кг га яқин олтин оқизиб юборилиши аниқланди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.

Бундай натижалар Швейцариянинг соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириғи билан оқова сувлар таҳлилини ўтказган, сув ҳавзаларини тадқиқ қилиш маркази Eawag мутахассислари томондан олинди.

"Оқова сувлар чўкмаларида олтин концентрацияси уни тиклаш учун етарлича юқорилиги аниқланди, бу эса уни қимматли қилади", деб айтилган тадқиқотда.

Таъкидланишича, бундан кўриладиган ҳар йиллик йўқотишлар 1,8 млн долларни ташкил қилади. Олтиннинг оқова сувларга тушишининг сабаби эса олтин қазиб олиш корхоналари ҳисобланади. Энг кўп олтин Тичино кантонида аниқланган.

Канализацияга нафақат олтин, балки кумуш ҳам оқизиб юборилар экан. Ҳисоб-китобларга кўра, бу металлдан ҳар йили 3 тоннага яқини қўлдан чиқариларкан. Бу эса 1,7 млн долларни ташкил қилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швейцарияда ҳар йили ўнлаб килограмм олтин оқизиб юборилиши аниқланди