18:47 / 12.10.2017
5 511

Россияда 200 ва 2000 рубль қийматидаги банкнотлар муомалага киритилиши бошланди

Россияда 200 ва 2000 рубль қийматидаги банкнотлар муомалага киритилиши бошланди
Россияда 200 ва 2000 рубль қийматидаги банкнотлар муомалага киритилиши бошланди. Бу ҳақда Россия Марказий банки раиси Эльвира Набиуллина маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».

Янги купюраларни биринчи бўлиб уларда акс этган минтақалар — Узоқ Шарқ ва Қрим, шунингдек, Москва олади.

«Банкнотларнинг оммавий муомалага киритилиши декабрда, банклар ва корхоналар бунга тайёргарликни якунлаганда бошланиши ва босқичма-босқич амалга оширилиши мўлжалланган. Бу халқаро амалиёт, пулларни сохталаштирувчиларга қарши туриш учун зарур чора», — деди Россия Марказий банки раҳбари.

Набиуллинага кўра, янги банкнотларда купюраларни ҳимоя қилишнинг энг замонавий элементларидан фойдаланилган. Шунингдек, кўриш қобилияти паст кишилар учун қулай бўлишига ҳаракат қилинган.

Яна бир янгилик — банкнотларда Марказий банк эмас, Россия герби тасвирланган.

Манба: Daryo.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда 200 ва 2000 рубль қийматидаги банкнотлар муомалага киритилиши бошланди