21:45 / 12.10.2017
5 717

Дубай полициячилари энди учар мотоциклларда хизмат вазифасини ўтайди…

Дубай полициячилари энди учар мотоциклларда хизмат вазифасини ўтайди…
Россиялик ихтирочилар «HoverBike Scorpion-3» учар мотоциклларини яратишгани ҳақида яқинда хабар берилганди. Бу мотоциклларни «HoverSurf» компанияси мутахассислари яратиб, Москва вилоятидаги «Moscow Raceway» пойга трассасида муваффақиятли синовдан ҳам ўтказишди.

Бу транспорт воситаси 4 та мотор ва айланувчи 4 та винтга эга. Электр токидан қувват олувчи батареяси вазни 50 килограммни ташкил этади. Мотоцикл ҳавода соатига 70 километр тезликда ҳаракатланиш имконига эга. Бир марта электр қувватига тўйинтирилган аккумлятори ярим соат парвоз қилиш учун шароит яратади. Аммо бу мотоцикллар оддий бензинга ҳам мослаштирилган. Бензинда улар бир соат ҳавода тўхтамасдан ҳаракатлана олади ва 300 килограммгача бўлган вазндаги юкларни кўтариш қувватига эга.

Қарангки, учар мотоциклларга яқинда Дубай полицияси буюртма берди. Улар энди ўз хизмат вазифасини учар мотоциклларда ўташга қарор қилишибди. Дарвоқе, агар полициячи ўз ҳаётини хавфга қўйишни истамаса, учар мотоциклларни пульт ёрдамида бошқарса ҳам бўлади.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай полициячилари энди учар мотоциклларда хизмат вазифасини ўтайди…