10:02 / 15.10.2017
5 913

Афғонистонда 5 йил асирликда яшаган канадалик жуфтлик фарзанди экстремистлар томонидан қатл этилгани ҳақида сўзлади

Афғонистонда 5 йил асирликда яшаган канадалик жуфтлик фарзанди экстремистлар томонидан қатл этилгани ҳақида сўзлади
Канадалик ушбу жуфтлик ўзларини 5 йил давомида асирликда ушлаб турган экстремистлар қўлидан озод бўлгач, она юртларига қайтганлар. Джошуа Бойл рафиқаси билан асирликка тушган пайтида умр йўлдоши Кейтлин Коулман ҳомиладор бўлган. Кейтлин асирлик даврида 4 фарзандни дунёга келтирган.

Торонто аэропортида покистонлик ҳарбийлар томонидан озод этилган жуфтликнинг ёнида 3 та фарзанди бўлган, тўртинчи фарзанди эса экстремистлар томонидан қатл қилинган.

ОАВ нинг хабар беришича, Америка разведкаси Покистон ҳарбийларига 2017 йилнинг 11 октябрь куни асир тушганларни Покистон чегарасидан олиб ўтишлари ҳақида маълумот етказган. Жуфтлик эса ана шу ҳаракатлар натижасида озодликка эришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистонда 5 йил асирликда яшаган канадалик жуфтлик фарзанди экстремистлар томонидан қатл этилгани ҳақида сўзлади