Япониялик тадбиркор таъми ва ранги қаҳвани эслатувчи, бироқ саримсоқдан фойдаланиб тайёрланган ичимликни ихтиро қилди. Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.
Бу ғоя шимолий Аомори префектурасида қаҳвахонаси бўлган 74 ёшли Ёкитомо Симотаига бундан тахминан 30 йил аввал, эътиборсизлиги ва ресторанда мижозлар ҳаддан зиёд кўп бўлгани учун саримсоқ ва стейкни куйдириб юборганда келганди.
Ўшанда у куйган саримсоқни қошиқда эзғилаб, қайноқ сувга қўшган ва натижада таъми қаҳвани эслатувчи, бироқ аччиқроқ бўлган ичимлик ҳосил бўлганди.
Шундан сўнг у узоқ вақт ўз кашфиётини ёддан чиқарди ва бунинг устидаги ишларга нафақага чиққанидан кейингина қайтди. Симотаи ичимликнинг хусусиятларини ўргана бошлади ва уни тайёрлашнинг оптимал усулини танлади. Бу услубга кўра, саримсоқ электр печкада қовурилиши, сўнг совитиб, майдаланиши лозим.
Саримсоқли қаҳванинг бир пакетчаси 3 доллардан камроқ туради ва Аоморидаги икки сувенир дўконида сотилади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди