12:17 / 16.10.2017
11 677

9 ёшли қизалоқ отаси пиширган блинчикдан бир тишлам еб, вафот этди. Ўлим ҳодисасининг асл сабабини эса аниқлаб бўлмади.

9 ёшли қизалоқ отаси пиширган блинчикдан бир тишлам еб, вафот этди. Ўлим ҳодисасининг асл сабабини эса аниқлаб бўлмади.
9 ёшли Найника Тику кучли анафилактик шок – ўлимга хавфига эга аллергик реакция сабаб оламдан кўз юмди.
Қизалоқ маймунжонли блинчик ейишни истагач, 41 ёшли отаси Винод қизалоққа ўзи истаган егуликни пишириб берган.
Қизалоқ шифохонага келтирилгач, 5 кун ўтиб, ота-онаси розилиги билан барча сунъий аппаратлардан ажратилди. Шифокорлар Найниканинг миясига тузатиб бўлмас зарар етгани ҳақида маълум қилишган деб ёзади “Реп.ру” сайти.

Найниканинг вафотидан сўнг блинчик хамири устида олиб борилган текширувлар натижасида қизалоқда маймунжонга нисбатан ўрта даражада аллергия бўлганини аниқлашди. Унинг онаси Лакшми эса шифокорлар муаммо маймунжонда эмас, сутда бўлиши мумкинлигини айтгани ҳақида гапирган.

Қизалоқ шифохонага етказилган ва ота-онасига мутахассислар томонидан болакай миясининг ўлиб бўлгани ҳақида маълумот берилган. Шу сабабли орадан 5 кун ўтиб қизалоқ уни ҳаёт билан боғлаб турган барча аппаратлардан узилди.

Найниканинг онаси берган маълумотларга кўра, ундаги аллергия болаликдан бўлган, аммо инсон ҳаётига хавф соладиган даражада эмас.

Ўз фарзандининг ҳаётини сақлаб қола олмаган бўлсалар-да, Найниканинг ота-онаси бугунги кунда фарзандлари аллегиядан азият чекадиган инсонлар учун тадқиқот лойиҳалари бошлашга қарор қилишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 9 ёшли қизалоқ отаси пиширган блинчикдан бир тишлам еб, вафот этди. Ўлим ҳодисасининг асл сабабини эса аниқлаб бўлмади.