11:13 / 17.10.2017
6 179

Трамп Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги учун яна кураш олиб боришига умид билдирмоқда

Трамп Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги учун яна кураш олиб боришига умид билдирмоқда

Дональд Трамп “Уддабурон Хиллари” 2020 йилдаги президентлик сайловларида иштирок этиши керак деб ҳисоблаяпти. Бу ҳақида “Regnum.ru” сайти хабар берган.

АҚШ президенти бу фикрни 16 октябрь куни Twitterдаги шахсий микроблоги орқали маълум қилган.
“Яқиндагина менга “Хиллари 2020 йилдаги сайловларда иштирок этадими? дея савол беришди. Мен эса “Бунга умид қиламан!” деб жавоб бердим” дейди Оқ уй раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Хиллари Клинтон 2016 йилдаги президентлик компанияси ҳотиралари ҳақида ҳикоя қилувчи “Нималар бўлиб ўтди” номли китобини тақдим қилганди. Трамп эса китобга нисбатан фикр билдириб, Хиллари Клинтон “барча нарсада ўзини эмас, бошқаларни айблаб сайловда ютқазганини” таъкидлаган.

Оқ уйдаХиллари Клинтон томонидан ёзилган китоб “кўплаб ёлғон ҳикоя ва айбловларга тўла” эканлиги айтилганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп Хиллари Клинтон АҚШ президентлиги учун яна кураш олиб боришига умид билдирмоқда