14:42 / 17.10.2017
5 961

Толибон Россия кўмагини олаётганини илк бор тан олди

Толибон Россия кўмагини олаётганини илк бор тан олди
Афғонистондаги Толибон ҳаракати аъзолари ва ҳукумат амалдорлари берган маълумотга кўра, Россия махфий дастур орқали мамлакатдаги НАТО кучларига қарши ҳарбий ҳаракатларни молиялаштиради. Мазкур маълумот Британиянинг «Times» газетасида эълон қилинди.

Нашрда ёзилишича, Россия разведка хизматлари Ўзбекистон билан чегарадаги Хайратон орқали Афғонистон ичкарисига нефтни ташийдиган юкмашиналари карвонини жўнатади. “Қора олтин” эса Толибон учун ишлайдиган компанияларга топширилади. Газетага хабар берганларнинг айтишларича, ушбу юкларнинг савдоси ойига 2,5 миллион долларга баҳоланган.

Газета хабарига кўра, Толибонларга ишлайдиган Ғазна вилоятидаги хазинабонга халқаро ҳамкорлар билан муносабатларни ривожлантиришга қаратилган ҳаракатлар доирасида Россия кўмагини ошкор қилишга рухсат берилган. Бу ўз навбатида АҚШ президенти Доналд Трампнинг 3800 нафар Америка аскарини Афғонистонга жўнатиш ва ҳукуматни молиявий қўллаш ҳажмини орттириш ҳақидаги қарорига жавоб бўлди.

Сўнгги ойларда Россия Толибонга ИШИДга нисбатан позициясини мустаҳкамлаш учун ёрдам беришни тезлатди. Бу АҚШ ва шерикларига қарши Украинадан Суриягача чўзилган Россиянинг стратегик урушининг бир қисмидир.

Газета таҳлилига кўра, Толибоннинг Россия ёрдамини эътироф этиши олти ойдан буюн ғарб давлатлари Россияни Толибонга ёрдам беришга айбловларининг биринчи далилидир.
Толибон ҳаракати аъзоси: “Россиядан пул олишга розилик билдирмоқчи эмасдик. Лекин бу жиҳоднинг бу босқичида зарурат ҳисобланади”, деди.

Нашрда АҚШ масъуллари Россияни Толибонларни қўллаб-қувватлашда айблаб келаётгани алоҳида таъкидланган. Бу билан газета АҚШ Давлат котиби Рех Тиллерсоннинг қуйидаги сўзига ишора қилди: “Россия Толибонни қурол-аслаҳа билан таъминлаб келмоқда. Бу халқаро меъёрлар ва Хавфсизлик Кенгашининг меъёрларини бузиш ҳисобланади”.

Манбa: azon.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Толибон Россия кўмагини олаётганини илк бор тан олди