Москва шаҳрида қотил-таксист қўлга олинди

  • Дунё
  • 18-10-2017, 11:01
  • 624
  • Москва шаҳрида қотил-таксист қўлга олинди

    Полиция ходимлари бир неча йил давомида 100 тадан ортиқ кишини ўлдиришда айбланаётган такси ҳайдовчисини қўлга олдилар. Бу ҳақида “utro.ru” сайти хабар қилди.

    29 ёшли такси ҳайдовчиси Ваган Карапетян шаҳар бўйлаб “Мерседес” автомобилида ҳаракатланган ва шу сабабли ўз қурбонларида заррача шубҳа ҳиссини уйғотмаган.

    Қотил ўз мижозларига клозапин қўшилган сув ёки егулик таклиф қилиб, ҳушидан кетгач, жонига қасд қилган ва буюмларини ўғирлаган.

    Полиция ходимлари қотилнинг уйидан 190 та клозапин таблеткаси, 20 та уяли алоқа телефони, 71 та телефон қопламаси ва 98 та қўл соатини топишди.

    Карапетян айни пайтда ушбу йилнинг апрель ойида кўчадан топилган жасад учун сўров қилинмоқда. Экспертиза маълумотларига кўра, у этил спирти ва клозапин билан заҳарланган. Полиция қотил уйидан топган буюмларга асосланиб, Карапетянни юзлаб инсонларни ўлдирганликда айблаши мумкин.