15:56 / 18.10.2017
5 352

Жинояту ташвишдан безган полиция ходимлари болалар аттракционида кўнгил ёзишди

Жинояту ташвишдан безган полиция ходимлари болалар аттракционида кўнгил ёзишди

Маҳаллий ярмаркаларнинг биридаги автодромда хурсандчилик қилаётган Хамберсайд (Англия) полицияси ходимлари атрофдагиларнинг ҳайрат тўла нигоҳларидан четда қолмади.

Офицерлар бу борада улар ҳам иш вақтида бироз танаффус қилиб, кайфиятларини кўтаришга ҳақли эканликларини таъкидлашмоқда. Атрофдаги кишилар эса бундай ҳодисани қизиқиш билан томоша қилдилар. Ахир полиция ходимларини болалар аттракционида ҳар куни ҳам кўраверишмайди-да.

Яна айрим одамлар эса интернетга жойлаштирилган ушбу суратларни кўриб, “Полиция ходимлари аттракционда учиш билан банд бўлсалар, жиноятлар умуман қолмади-да” қабилида кинояли изоҳлар ҳам билдиришган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жинояту ташвишдан безган полиция ходимлари болалар аттракционида кўнгил ёзишди