06:24 / 19.10.2017
12 008

Бруней ҳақида ҳайратланарли фактлар

Бруней ҳақида ҳайратланарли фактлар

1. Ушбу мамлакат кўчаларида аксириш мумкин эмас. Аксирган инсон каттагина жарима билан жазоланади.

2. Брунейда сариқ рангли либос кийиш таъқиқланган. Ушбу ҳаракат султонни таҳқирлаш билан баробар.

3. Бармоқ билан бирор инсон ёки буюмни кўрсатиш ҳам бу ерда одобсизлик саналади.

4. Мамлакатда тунги клуб, дискотека ва турли пабларни мутлақо учратмайсиз.

5. Йилига миллионлаб одам бу ўлкага ташриф буюришни орзу қилади.

6. Бруней султанати ҳаритада нўхатдеккина келадиган мамлакат бўлиб, XVI асрда майдони ҳозиргидан анча каттароқ бўлган. Кейинчалик ёнидаги ороллар Индонезия таркибига ўтиб кетган.

7. Айрим султонлар томонидан олиб борилган тартибсизликлар сабаб Бруней бугунги кунда асл ҳолатидан 10 баробар кичиклашган. Мамлакатнинг биринчи бурчагидан иккинчиси томон бориш учун автоуловда 2 соат вақт керак бўлади холос.

8. Бруней дунёнинг энг бой мамлакати ҳисобланади. Мамлакатнинг фойда келтирувчи асосий заҳираси – нефтдир.

9. Бруней аҳолиси вакиллари солиқ тўламасдан яшашади.

10. Бруней султанатининг ташқи қарзлари ҳам мавжуд эмас.

11. Бу ердаги энг ночор одамнинг ҳам йўқ деганда 20000 АҚШ долларидан кўпроқ йиллик даромади бор.

12. Мамлакатдаги энг қиммат Эмпайр меҳмонхонасининг қурилиш ишлари учун 2,7 млрд АҚШ доллари сарфланган. Бу ердаги жиҳозлар, идишлар ва ҳатто сантехника буюмлари ҳам ўта қимматбаҳо металлардан ясалган.

13. Ўлкадаги айрим Брунейликлар умуман ишлашмайди. Улар мамлакатдан яхшигина даромад олиб туришади.

14. Султанатда тиббий хизматлар ва таълим олиш мутлақо бепул. Маҳаллий аҳоли орасидан кимдир Гарвард ёки Оксфордда ўқимоқчи бўлса, унинг барча ҳаражатларини ҳукумат тўлаб беради.

15. Аммо шунга қарамай, ўқишни истаганлар озчиликни ташкил этади. Барча нарса муҳайё бўлгандан кейин ўқишга ҳам истак бўлмаса керак-да!

16. Мамлакат ислом дини қонун-қоидаларига кўра бошқарилади.

17. Брунейда спиртли ичимлик сотадиган дўконлар мавжуд эмас. Бу ерлик аҳоли вакиллари ичиш ва чекишдан қаттиқ сақланишади.

18. Бруней аёлларига бошқа ислом мамлакатлари аёлларига нисбатан кўпроқ эркинлик берилган. Бу ерда мини юбка кийган қизни учратмасангиз ҳам, уларнинг машина ҳайдаши, полицияда хизмат қилиши ва жамият ҳаётида фаол иштирок этиши таъқиқланмаган.

19. Бруней аҳолиси ўз султонларини жуда яхши кўришади ва унинг деярли ҳар бир фикри аҳоли томонидан сўзсиз маъқулланади.

20. Султон саройи дунёдаги энг қиммат қаср ҳисобланади ва у “Гиннеснинг рекордлар китоби”га “Дунёнинг саккизинчи мўъжизаси” сифатида киритилган.

21. Сарой ҳар йили маълум кунлар давомида аҳоли вакиллари учун очиб берилади.

22. Брунейда сиёсий партиялар, оппозиция ва сайловлар ҳам йўқ.

23. Бруней султони Муда Хассанал Болкиах Муиззадин Ваддаулах Британия қироллиги рицари бўлиб, фан доктори унвонига эга. Шунингдек 4 тилда, жумладан рус тилида эркин суҳбатлашади.

24. Султоннинг 2 та хотини ва каттагина ҳарами бор. Ҳарамдаги қизлар бутун дунёнинг турли бурчакларидан олиб келинади.

25. Мамлакатдаги энг катта жазо – фуқароликдан маҳрум этишдир.

26. Мамлакат қонунларига кўра султоннинг тўнғич ўғли алоҳида яшаши мумкин эмас. Шу сабабли шаҳзода 2000 мингта хонаси бор саройнинг “бир бурчагидан” жой топишга “мажбур”.

27. Дунёнинг бошқа бурчакларида брунейликларни учратиш амри-маҳол. Бу ерликлар ўз мамлакатларидан кўчиб кетиш ҳақида ҳаёл ҳам қилмайдилар.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бруней ҳақида ҳайратланарли фактлар