“Титаник” йўловчисининг мактуби аукционга қўйилди

  • Дунё
  • 19-10-2017, 10:18
  • 510
  • “Титаник” йўловчисининг мактуби аукционга қўйилди
    “1912 йили “Титаник” лайнери йўловчиси жасади ёнидан топилган мактуб Буюк Британия аукционига қўйилди” деб хабар беради “Вести.ру” сайти. Мактуб кема чўкишидан бироз олдинроқ йўловчи томонидан лайнер бортида ёзилган.

    Мактуб муаллифи Александер Оскар Кольверсон ушбу хатни онасига йўлламоқчи бўлган ва унда қуйидагича сўзларни кўриш мумкин: “Бу баҳайбат кема ҳудди ҳашаматли меҳмонхона каби жиҳозланган. Агар барчаси ўз жойида бўлса, биз чоршанба куни эрталаб Нью-йоркда бўламиз”.

    Америкалик бизнесмен Фольверсон рафиқаси билан Аргентинадан АҚШга қайтаётган эди. Унинг мактубида кема таомлари ва кўнгилхушликлар ҳақида ҳам баён қилинган.

    Ҳалокат пайтида Холверьсон чўкиб кетган, рафиқаси эса омон қолган.

    Айни пайтда мактуб 60-80 минг фунт дея баҳоланмоқда.