ОАВ Барак Обама сиёсатга қайтишини маълум қилди

  • Дунё
  • 20-10-2017, 09:44
  • 396
  • ОАВ Барак Обама сиёсатга қайтишини маълум қилди

    АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Нью-Жерси ва Виржинядаги сайловолди компания митингларига ташриф буюради. Унинг сиёсат соҳасига қайтиши ҳақида хориж манбалари маълум қилмоқда.

    Хабарга айтилишича, Обама Демократик партия номзодларини қўллаб-қувватлаш учун митингларда иштирок этaди.
    Мазкур йили АҚШда бўлиб ўтадиган энг муҳим сиёсий ҳодиса – Нью-Жерси ва Виржиня штатларидаги губернаторлик сайловлари 7 ноябрь санасига режалаштирилган.

    Обама омма олдида қандай мавзуда нутқ сўзлаши ҳозирча номаълум. Собиқ Президент ўз ўрнини Дональд Трапмга бўшатиб бергач, иммиграция, соғлиқни сақлаш ва об-ҳаво ўзгариши ҳақидаги бир нечта саволларга изоҳ берганини айтмаганча, шу пайтгача сиёсий ҳодисалардан узоқда юрганди.

    Митингда Обаманинг иштирок этиши эълон қилинганидан кейин 220 минг кишидан иборат Ричмонд шаҳри аҳолиси Демократик партия тадбирлари учун билет сотиб олишга киришиб кетишган.