08:26 / 22.10.2017
5 941

Японияда "Лан" тўфони туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди

Японияда "Лан" тўфони туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди
Японияда "Лан" тўфони яқинлашаётгани сабабли авиакомпаниялар юзлаб рейсларини бекор қилишди ёки бошқа санага кўчиришди. Япония метеорологик агентлигининг маълум қилишича, тўфон 22 октябрь кечки вақт мамлакатнинг марказий туманларига етиб боради.

Ўз жадвалларида ўзгаришлар киритилганини мамлакатнинг етакчи авиакомпаниялари маълум қилишди. Japan Airlines ва All Nippon Airways ўнлаб йўналишлардаги рейслар, лоукостер Peach Aviation эса 60 дан кўпроқ рейснинг бекор қилинишини маълум қилди.

Тўфон бу мавсумда Тинч океанида кузатилаётган 21-тўфон бўлди. Об-ҳаво мутахассислари маълумотларига кўра, тўфон айни вақтда Окинавадан жанубда кузатилиб, Япониянинг бош ороли Хонсю томон соатига 35 км тезлик билан ҳаракатланмоқда.

Тўфондан бир неча юз километр радиусда кучли ёмғирлар ва шамол қайд қилинмоқда, шу сабабли тўфон таъсирини Сикоку ороли аҳолиси сезмоқда, яқин орада Токай аҳолиси ҳам уни сеза бошлайди.

Шунингдек, яқин соатларда Токио жойлашган ҳудудда об-ҳаво ёмонлашиши кутилмоқда. Ҳозирдаёқ у ерда ёмғир ёғиб, осмонни қуюқ булутлар қоплаган Тўфон Токиога 23 октябрга ўтар кечаси етиб боради.

Мутахассислар тўфон ўтиши сабабли аҳолини дарёлар тошиши ва кўчкилар юз беришидан огоҳлантиришмоқда. Соҳилбўйи аҳолиси айниқса огоҳроқ бўлишга чақирилмоқда, бу ҳудудларда тўлқинлар баландлиги 10 метрдан ошиши мумкин.

Бугун, 22 октябрда Японияда парламентнинг қуйи палатасига муддатдан аввал сайловлар бўлиб ўтади. Мутахассисларнинг фикрича, ёмон об-ҳаво сайловлардаги давоматга жиддий таъсир қилиши мумкин. Kyodo ахборот агентлигининг маълум қилишича, тўфоннинг сайловларга бундай таъсири 1979 йилда кузатилган эди.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда "Лан" тўфони туфайли юзлаб рейслар бекор қилинди