07:56 / 23.10.2017
5 281

Японияда "Лан" тўфони туфайли кўплаб одамлар жароҳат олди

Японияда "Лан" тўфони туфайли кўплаб одамлар жароҳат олди
Японияга ёпирилган "Лан" тўфони туфайли бир киши ҳалок бўлди, 86 киши жароҳат олди. 23 октябрда NHK япон телеканалининг маълум қилишича, Фукуока шаҳрида яшовчи 63 ёшли эркак устига шамол қўпориб юборган қурилиш ҳавозалари ағдарилиб тушиши оқибатида ҳалок бўлган.

Шунингдек, мамлакатнинг турли ҳудудларида шамол қўпориб юборган турли буюмлар, реклама шитлари, дарахт шохлари ағдарилишидан кўплаб одамлар жароҳат олган. Вакаяма префектурасида уйи кўчки билан вайрон қилинган 82 ёшли эркак йўқолиб қолган. Кучли шамол ва ёмғир туфайли йўловчи поездлари қатнови тўхтатилган, бир неча ўнлаб авиарейслар қолдирилган.

Айни вақтда тўфон Токио ҳудудидан ўтиб, Хонсю оролининг шимолий қисмига қараб йўналмоқда. У ўз кучини йўқотмоқда, бироқ шамол кучайганда унинг тезлиги сониясига 45 метргача етмоқда.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Японияда "Лан" тўфони туфайли кўплаб одамлар жароҳат олди