7 307
Мелания Трамп турмуш ўртоғининг инаугурацияси пайтида кийган кўйлагини Америка тарихи миллий музейига тақдим этди
Америка президенти Дональд Трампнинг рафиқаси Мелания турмуш ўртоғининг инаугурацияси пайтида кийган либосини Америка тарихи миллий музейига тақдим этди. Бу ҳақида “Spletnik.ru” сайти хабар бермоқда. Қизил камарли ушбу либос эскизи дизайнер Эрве Пъер томонида Мелания муаллифлигида яратилган.
Маросим чоғида Мелания модельерни омма эътиборига таништириб, либос ҳақида қуйидаги сўзларни айтди:
“Сайловдаги муваффақиятга қадар менинг турмуш ўртоғим сиёсатчи эмасди, шу сабабли натижалар эълон қилингандан кейин оиламиз янги маъмурият ва ўзгаришлар билан банд бўлиб қолди... Бечора Эрвега эса либос яратиш учун икки ҳафтагина муҳлат бергандик”.
Мелания ушбу кўйлакка қадар Эрве билан ҳамкорликда иш олиб бормагани, аммо унинг “ҳақиқий рассом ва профессионал эканлигидан” хабардор бўлганини ҳам қўшиб қўйди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Қатар Маданият вазирлиги делегацияси Ўзбекистонда: улар қаерларга боради?