15:56 / 23.10.2017
6 456

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи Captiva’сида ағдарилиб кетди

Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи Captiva’сида ағдарилиб кетди
Оренбург–Қозон йўналишидаги автомобиль йўлининг 231-километрида, аниқроғи Комиссаровка қишлоғи яқинида йўл-транспорт ҳодисаси юз бергани хабар қилинди.

Пономарёв тумани полиция ходимлари томонидан енгил автомобиль ҳайдовчиси жабрланган ЙТҲ юзасидан текширув ўтказилмоқда.

Ҳуқуқ тартибот ходимларининг маълумотига кўра, 47 ёшли Ўзбекистон фуқароси бўлган Captiva ҳайдовчиси ҳаракат вақтида бошқарувни йўқотган ҳамда ҳаракат йўналишининг чап томонидаги чуқурликка тушиб кетган. Машинанинг айланиб кетиши натижасида салонда бўлган 53 ёшли йўловчи умуртқа поғонасидаги жароҳат сабаб шифохонага ётқизилган.

ЙТҲ юзасидан полициячилар томонидан текширув материаллари тайёрланган. Текширув ишлари якунлангач, тегишли қарор қабул қилиниши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда ўзбекистонлик ҳайдовчи Captiva’сида ағдарилиб кетди