22:01 / 24.10.2017
11 460

Австралиялик Рене Янг исмли аёл икки юзли фарзандни дунёга келтирди… (Асаби бўшлар қарамасин)

Австралиялик Рене Янг исмли аёл икки юзли фарзандни дунёга келтирди… (Асаби бўшлар қарамасин)
У боласи икки юзлилиги ҳақида туғиш арафасида хабар топди. Врачлар ҳомиладан воз кечишни маслаҳат беришди. Аммо Рене ҳам, эри Саймон Хоуи ҳам бу маслаҳатга розилик билдиришмади.

— Мен январ ойида УЗИ га тушгандим, — деди Рене. — Врач ҳомилада шубҳаси борлигини айтди ва мени сканерга юборди. Сканердан сўнг мутахассислар боламнинг танаси битта, лекин боши иккиталигини айтишди. Шунда ҳам бунинг нима эканини тушунмадим…

Аёлга врачлар яна уқтиришди. Айтишдики, бу бола икки юзли, жуда қўрқинчли қиёфада дунёга келади ва бир умр қийналиб, масхараланиб, бошқа болаларни қўрқитиб яшайди. Бироқ эр-хотин барибир розилик билдиришмади. Бола туғилиши кераклигини айтиб туриб олишди.

— Ҳозир шу болам 20 ҳафталик бўлди, — дейди Рене. — Юрак уриши жойида, ўзини жуда яхши ҳис этяпти. Қолган болаларим уни жуда яхши кўриб қолишган. Доим ёнида, қуршаб олган кўйи эркалашади…

— Бундай икки юзли болалар жуда кам туғилади, — деди мутахассис Грег Кесби. — Сўнгги бор 2008 йили Ҳиндистонда икки юзли қизалоқ туғилганди. У икки ойдан кейин оламдан ўтган…

— Майли, — деди Рене мутахассисга жавобан. — Бир кун яшаса ҳам барибир ундан воз кечмаймиз. Худо берган умрини яшайди барибир. Биз бу фарзандимизга ҳам Яратгандан узоқ умр тилаб қоламиз.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Австралиялик Рене Янг исмли аёл икки юзли фарзандни дунёга келтирди… (Асаби бўшлар қарамасин)