18:53 / 25.10.2017
7 527

Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли паспортлари рейтингида

Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли паспортлари рейтингида
Митти Сингапур визасиз энг кўп мамлакатларга саёҳат қилиш имконига эга дунёдаги энг қудратли паспортга эгалик қилади. Бу ҳақда Compare Passport Index рейтингига асосланиб Кун.уз хабар берди.

Бундай ҳужжатларни кузатувчи паспортлар индексига кўра, Парагвай сингапурликлар учун чекловни бекор қилганидан сўнг шаҳар-давлат (Сингапур) биринчи ўринга чиқиб олди.

Бу Сингапур паспорти эгаларининг тахминан 5,6 миллиони энди 159 мамлакатга ё визасиз бориши мумкин, ёки ташриф давомида виза олишини англатади.

Дунёнинг энг қудратли паспортлари рейтингида иккинчи ўрин Германияга насиб этди. Бу мамлакат фуқаролари 158 давлатга визасиз ташриф буюриши мумкин. Учинчи ўринда эса Швеция ва Жанубий Корея қайд этилди.

АҚШ паспорти олтинчи ўринда Малайзия, Ирландия ва Канада мамлакатлари паспорти билан бир қаторда келган.

Ўзбекистон паспортлар рейтингининг 72-поғонасида Руанда ва Тожикистон билан бир қаторда келтирилган.

Афғонистон фақат 22 мамлакатга визасиз кириш имкони билан рўйхатдан чиқарилди.

Паспортлар рейтингига кўра, Дональд Трамп президент лавозимига ўтириши билан АҚШ паспортининг нуфузи пасайди.

Таъкидлаш жоизки, биринчи марта Осиё мамлакати дунёнинг энг қудратли паспорти эгаси сифатида қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон дунёнинг энг қудратли паспортлари рейтингида