09:59 / 27.10.2017
5 941

Хитойдаги McDonald’s ресторанлари номи ўзгарди

Хитойдаги McDonald’s ресторанлари номи ўзгарди
Хитойдаги McDonald’s тез овқатланиш тармоқлари Jingongmen деб аталадиган бўлди. Бу "Олтин арк" маъносини билдиради. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб Кун.уз хабар берди.

Телеканал янгилик бўйича Хитой ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрини ўрганган. Айримлар McDonald’s эндиликда хитойчада мебель салони каби номланиб, таомларнинг истеъмолга яроқли эканини шубҳа остига қўяди, деб ҳисобламоқда. Бошқа фойдаланувчилар хорижий бренд учун мос келмагани, балки Хитойнинг давлат корхонасига ўхшаб қолганини таъкидлашмоқда. Бошқа бирлари Jingongmen ёқимсиз эшитилишини айтишмоқда.

CNN телеканалининг аниқлик киритишича, ресторанлар тармоғининг номи ўзгаргани унинг таомлари ҳам ўзгарганини англатмайди. Шангҳайдаги ресторанлар тармоғи вакили ўзгаришнинг унинг янгича номланишига доир эканини, савдо белгиси сақланиб қолишини билдирди.

Жорий йил ёз ойларида McDonald’s Хитойдаги 80 фоиз бизнесини сотишини эълон қилган эди. Хитойнинг CITIC Group йирик давлат инвестиция корпорацияси ва Американинг Carlyle Group инвестиция жамғармаси ҳамкорликда 2,08 млрд эвазига машҳур ресторанлар тармоғини харид қилди. McDonald’s 20 фоиз миқдордаги улушини сақлаб қолди. Келишув 20 фил мобайнида амал қилади. Келгуси 5 йил мобайнида Хитой ва Ҳонгконгда 1,5 минг янги ресторанлар очиш режалаштирилган. Бу ерда шу вақтга қадар 2,8 минг ресторан ишлаб келади.

Умумий ҳисобда McDonald's бренди остида дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатида 36 мингдан ортиқ тамаддихона фаолият юритади. Улар ҳар куни қарийб 70 млн кишига хизмат кўрсатади. АҚШнинг ўзида 14 мингга яқин McDonald's бор. Уларнинг тахминан 90 фоизи франшиза асосида ишлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги McDonald’s ресторанлари номи ўзгарди