07:14 / 28.10.2017
5 721

Кўчанинг қоқ марказида жойлашган кутубхона одамларни мутолаа қилишга ундаяпти

Кўчанинг қоқ марказида жойлашган кутубхона одамларни мутолаа қилишга ундаяпти
Замонамиз одамлари, хусусан ёшлар орасида китоб ўқиш ўрнига, техника воситаларидан фойдаланиш учун кўпроқ вақт сарф этилмоқда. Болгариялик архитекторлар гуруҳи эса ушбу ҳолатга барҳам бериш ва китобларга аввалги оммабопликни қайтариш учун ажойиб усулга мурожаат қилишди.

Улар кўчанинг қоқ марказига кутубхона қуришди. Бу ерда йўловчилар ўзлари истаган китобларни олиб, уни шу ернинг ўзидаёқ мутолаа қилишлари мумкин.

Кутубхона Варна шаҳрида очилган, бу ерни “Болгариянинг денгиз пойтахти” деб ҳам аташади. Мазкур жойдан макон топган кутубхона кўриниши ҳам чиғаноқни ёдга солади. Бу эса янги иншоотнинг янада қизиқарли бўлиши учун имкон яратмоқда, дейди хориж нашрлари.

“Rapana” деб ном берилган кутубхонага 1500 та китоб сиғиши мумкин. Шунингдек бу ерда махсус ўриндиқлар, артистлар чиқиши ва ёш рассомлар кўзгазмаси учун мўлжалланган кичик саҳна ҳам бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кўчанинг қоқ марказида жойлашган кутубхона одамларни мутолаа қилишга ундаяпти