АҚШ Шимолий Кореянинг Қўшма Штатлар аҳолисининг деярли барча қисмини йўқ қилишга қодир қуроли борлиги ҳақида хабар топди. Маълум бўлишича, ядро портлаши оқибатида юзага келадиган электромагнит импульс АҚШнинг 90 фоиз аҳолисини йўқ қилиши мумкин. Бу ҳақда Qalampir.uz нашри хабар берди.
Таъкидланишича, атом бомбаси электромагнит импульс яратади, у эса электроникани ишдан чиқаради. АҚШ узра атмосферадан ташқарида ядро портлашининг юз бериши бутун минтақани вайрон қилиб, авиаҳалокатларга олиб келиши мумкин.
“Шимолий Корея хавф туғдириш учун минтақалараро баллистик ракеталар учириши шарт эмас. Пхеньян жанубий ҳудуд бўйлаб ядро қуролини олиб ўтиб, кейин Қўшма Штатлар устида портлатиши мумкин. Бу юқори частотали электромагнит импульсни юзага келтиради. Натижада электр энергияси номаълум вақтга ўчиб қолади ва бир йил ичида бу АҚШ аҳолисининг 90 фоизини йўқ қилишга олиб келади”, дейилади хабарда.
Баъзи мутахассислар кучли электромагнит импульс яратиш учун ядро портлашидан ҳам кучлироқ қувват талаб этилади, деб хулоса қилишмоқда. Бундан ташқари, электромагнит майдонининг таъсири кучли бўлганлиги туфайли Шимолий Корея бундай таваккал ҳаракат қилмаслиги ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.
Шундай бўлсада, Шимолий Корея Американинг бирор-бир шаҳарига албатта ҳужум уюштириши мумкинлиги илгари сурилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди
Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди