23:57 / 29.10.2017
22 299

Дубай ҳақида қизиқарли ва ҳайратланарли фактлар

Дубай ҳақида қизиқарли ва ҳайратланарли фактлар
1. Дубай аҳолиси орасида йиртқич ҳайвонларни уй жонивори сифатида боқувчилар жуда кўп.

2. Дубайда жиноятчилик деярли 0 % га тенг. Зеро, ушбу ўлкада кичик жиноятлар учун ҳам қаттиқ жазо берилади.

3. Дубай полицияси шаҳар бўйлаб Lamborghini, Ferrari, Bentley ва Mercedes-Benzнинг сўнгги моделларида ҳаракатланади.

4. Шаҳарнинг 83 % аҳолиси муҳожирлардан ташкил топган.

5. Дубайда истиқомат қилувчи инсонлар даромад солиғи тўлашмайди.

6. Дунёдаги энг баланд теннис корти Бурж ал-Араб меҳмонхонасида жойлашган.

7. Юқори даражадаги намлик ва ўта иссиқ ҳарорат сабабли Дубайнинг ҳар бир бурчагига кондиционерлар ўрнатилган, ҳатто автобус бекатларига ҳам.

8. Дубай тупроғи оловранг тусда.

9. Дубай метроси машинист кўмагисиз мустақил равишда ҳаракатланади. Бу ерда аёллар ва эркаклар учун алоҳида вагонлар мавжуд.

10. Дубайда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш энг камида 800 АҚШ доллари миқдоридаги жарима билан жазоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Дубай ҳақида қизиқарли ва ҳайратланарли фактлар