07:03 / 31.10.2017
5 966

Тожикистонда жамоат жойларида сигарет ва чилим чекиш тақиқлаб қўйилди

Тожикистонда жамоат жойларида сигарет ва чилим чекиш тақиқлаб қўйилди
Тожикистон парламенти қуйи палатаси томондан "Тамаки маҳсулотларини қўллашни чеклаш тўғрисида"ги қонун қабул қилингандан кейин Тожикистонда чилим чекиш тақиқлаб қўйилди, деб ёзади Кун.уз нашри.

Ҳужжатга кўра, барлар, кафе ва ресторанларда сигарет ва чилим чекиш тақиқланади. Шунингдек, сигаретлар қутисида уларнинг истеъмол қилиниши зиён эканлиги ҳақидаги огоҳлантириш жойлаштирилиши шарт қилиб қўйилди.

Янги қонунга кўра, сигаретларни доналаб сотиш тақиқланади, сотилаётган сигарет пачкасида 20 донадан кам сигарет бўлиши керак эмас.

Тамаки маҳсулотлари чекиладиган ҳудудлар сезиларли чекланади. Бу тақиқлов маъмурий бинолар, давлат ва нодавлат корхоналари ишчи хоналари, турар жой бинолари йўлаклари, лифтлар, ер ости ўтиш жойлари, аэропортлар, вокзаллар, санаториялар, ётоқхоналар ва жамоат транспортида амал қилади.

Россиянинг Жамоат саломатлиги ва демография кенгаши раиси Дарья Халтуринанинг фикрича, аҳолининг чекишни тақиқлашдан норозилиги ҳақидаги гаплар тамаки ишлаб чиқариш саноати томондан қўллаб-қувватланувчи уйдирмадир.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тожикистонда жамоат жойларида сигарет ва чилим чекиш тақиқлаб қўйилди