8 378
Нотаниш қизга буйрагини берган йигитнинг операциядан кейинги ҳолати ижобий деб баҳоланмоқда.
Нотаниш қизга ўз буйрагини берган Уральсклик Абзал Адилов яна бир муддат операция ўтказилган Алматы шаҳрида қолади.
Хабарда келтирилишча, Абзал айни пайтда ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Буйрак кўчириб ўтказилган Жамила Байсерикова эса яна бир муддат касалхонада қолишга мажбур.
Абзал асли Қоғозистонлик, касби эса қурувчи. У буйраги ишлашдан тўхтаётган қиз ҳақида эшитиши билан унга ёрдам қўлини чўзишга қарор қилган.
Абзалнинг 4 ёшли Азиза исмли қизалоғи бор ва у ота сифатида Жамиланинг ота-онаси молиявий аҳволлари сабаб қизларига ёрдам бера олмаганликлари ҳамда фарзанднинг ҳасталикка дучор бўлиши нима эканлигини яхши тушунади.
Йигит ўз қарорини ота-онасига билдиргач, улар билан маслаҳатлашган ва интернет тармоғи орқали Жамилани топиб, унга ёрдам бермоқчи эканлигини айтган.
Абзал айни пайтда ўзини жуда яхши ҳис қилаётгани ва қилган ҳеч бир ишидан афсусда эмаслигини айтиб ўтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда