14:12 / 01.11.2017
6 361

Шавкат Мирзиёев Трампга мурожаат қилди

Шавкат Мирзиёев Трампга мурожаат қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Нью-Йоркдаги терактдан кейин Америка раҳбари Дональд Трампга ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ расмий сайтига таяниб Кун.уз хабар берди.

«Биз Америка Қўшма штатлари халқи билан ҳамдардмиз. Қурбонларнинг яқинларига таъзия сўзларимизни етказишингизни сўраймиз, барча жабрланувчилар тез орада соғайиб кетишини тилаймиз», — деган президент.

Мирзиёев терроризм ва экстремизмнинг ҳар қандай шаклини қоралаган ва Ўзбекистон ушбу теракт бўйича текширувларда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилган.

31 октябрь, сешанба куни Манхэттенда юк машинасини бошқарган шахс одамларни қасддан уриб юбориши оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 12 киши жароҳатланди. Келиб чиқишига кўра ўзбекистонлик бўлган Сайфулло Саипов теракт ижрочиси сифатида гумон қилинмоқда.

Айни вақтда теракт ижрочиси сифатидаги асосий гумондор қўлга олинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Шавкат Мирзиёев Трампга мурожаат қилди