Иорданияда кучли қурғоқчилик туфайли сув етишмаслик муаммоси юзага келди. Бу ҳақда «Аргументи и факти»га таяниб «Дарё» хабар берди.
Мамлакат сув омборларидаги захира сувлар тугаб бормоқда. Бугун уларнинг фақатгина бешинчи қисми сув билан тўлдирилган. Шунингдек, мутахассисларнинг сўзларига кўра, Иордан дарёсининг ирмоғи Ярмук ҳам саёзлашган.
Иордания сув захиралари вазирлиги ходими Али Субах мамлакат муаммони бартараф этиш бўйича чора-тадбирлар кўриши зарурлигини, акс ҳолда келгусида вазият оғирлашишини таъкидлаган.
Иорданияда сўнгги йилларда иқлим кескин ўзгариб, қуруқ ва иссиқ бўлиб қолди. Тахминларга кўра, 2100 йилга келиб мамлакатда ёғингарчиликлар уч мартага камаяди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Швейцария президенти Путинга мактуб йўллади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди