05:11 / 03.11.2017
6 496

КХДР ядровий синов чоғида одамлар ҳалок бўлганини тасдиқламади

КХДР ядровий синов чоғида одамлар ҳалок бўлганини тасдиқламади
Шимолий Корея расмийлари ўтказилган ядровий синовлар чоғида одамлар ҳалок бўлгани борасидаги маълумотларни инкор қилди. Муқаддам Япониянинг «Асахи–ТВ» телеканали шундай ахборотни тарқатган эди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Тегишли баёнот Корея марказий телеграф агентлиги томонидан тарқатилди.

Япония телеканалида айтилишича, КХДР шимоли-шарқидаги Пхунгери полигонидаги туннелда ядровий синов туфайли ер ўпирилган ва 200 киши тупроқ остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ядровий синов 3 сентябрь куни ўтказилган эди.

Шимолий Кореяга кўра, бу ахборот «дезинформация»дир.

«Бу америкалик ва япониялик реакционерлар КХДР ядровий шиддатининг ўсишини ҳарбий таҳдид ва йиртқич санкциялар ёрдамида тўхтатолмагандан кейин мамлакатни сиёсий ва ахлоқий бўҳтон билан қоралашга уринаётганини кўрсатади», — дейилади баёнотда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » КХДР ядровий синов чоғида одамлар ҳалок бўлганини тасдиқламади