09:10 / 05.11.2017
8 363

Саудия Арабистони 11 нафар шаҳзода ва 4 нафар вазирни ҳибсга олди

Саудия Арабистони 11 нафар шаҳзода ва 4 нафар вазирни ҳибсга олди
Саудия Арабистонида тузилган Коррупцияга қарши курашиш қўмитаси 11 шаҳзода ва 4 нафар амалдаги вазирни ҳибсга олиш буйруғини берди. Бу ҳақда Al Arabiya телеканали хабар бермоқда, деб ёзади Кун нашри. Шу билан бирга ОАВда Миллий гвардия ва ҳарбий-денгиз флотининг нуфузли раҳбарлари ўз лавозимларидан четлатилганлари маълум қилинган.

Барча ҳибсга олинганларга коррупция, қўшиб ёзиш ва пулларни ювиш айблови қўйилган.

Аксилкоррупцион қўмита Саудия Арабистони қироли Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд фармони билан ташкил этилди, унга қиролнинг ўғли Муҳаммад бин Салмон раҳбар этиб тайинланган.

Саудия Арабистони қиролининг айтишича, ҳукуматнинг юқори доираларида ноқонуний бойиш учун “шахсий манфаатларини жамиятникидан устун қўювчи” одамлар топилган. Қиролнинг таъкидлашича, шу билан боғлиқ ҳолда қиролликда “молиявий фирибгарликлар ва ҳокимиятни суистеъмол қилишда айбланувчиларни ҳибсга олиш бўйича бир қатор тадбирлар амалга оширилади”.

Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, айбланувчилар орасида шаҳзода Ал-Волид бин Талал бин Абдулазиз Ол Сауд, 4 ноябрда истеъфога кетказилган иқтисодиёт вазири Одил Факиҳ ва Миллий гвардия вазирлигининг собиқ раҳбари Митоб бин Абдуллоҳ бин Абдулазиз Ол Сауд бор.

Қўмитага коррупцион схемалар ва уларнинг иштирокчиларига қарши кураш доирасида терговлар ўтказиш, сафарларни тақиқлаш, банк активларини музлатиш ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириш ҳуқуқи берилган.

Кузатувчилар қўмитанинг ушбу ҳаракатларини Саудия Арабистонининг замонавий тарихида мисли кўрилмаган ҳаракатлар деб аташмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саудия Арабистони 11 нафар шаҳзода ва 4 нафар вазирни ҳибсга олди