16:46 / 05.11.2017
6 242

Рамзан Қодиров Каталониядаги вазиятга муносабат билдирди

Рамзан Қодиров Каталониядаги вазиятга муносабат билдирди
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Telegram’даги каналида Каталониядаги вазият ҳақида фикр билдирди. У ҳар қандай мамлакатда барқарорлик ҳукм суриши тарафдори эканлигини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Қодиров Каталониядаги референдумни тинч жараён бўлганини таъкидлади. Шу билан бирга, у плебисситнинг қонуний ёки ноқонунийлиги ҳақида бир нима демади.

«Мадрид бунга нима деб жавоб берди? Вазирларнинг бир қисми ҳибсда, Каталония етакчиси Карлес Пучдемон ва Брюсселда яширинган вазирларнинг бошқа гуруҳи қидирувга берилди. Мақталган Ғарб демократияси ва тинч йўл билан фикр билдириш нима бўлди?» — савол берди Чеченистон раҳбари.

Қодировнинг сўзларига қараганда, Ғарб дунёнинг ўнлаб мамлакатларида қуролли гуруҳларни қўллаб-қувватлаганига кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Каталониядаги вазиятга муносабат билдирди