10:10 / 06.11.2017
6 441

Техасдаги черковда 27 киши ўлдирилди. Отишма ижрочисининг шахси аниқ

Техасдаги черковда 27 киши ўлдирилди. Отишма ижрочисининг шахси аниқ
5 ноябрь куни Техас штатида маҳаллий вақт билан соат 11:30да ўқотар қурол билан қуролланган шахс Сазерленд-Спрингс черкови биносига бостириб кириб, у ерга йиғилган одамларни ўққа тутган.

Уилсон округи полиция вакили Альберт Гамез берган маълумотга кўра, отишма оқибатида 27 киши ҳалок бўлган, яна 20-25 киши жароҳат олган.

Кейинроқ маълум бўлишича, хунрезликни амалга оширган кимса АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат қилган. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот идоралари вакилларига иқтибос келтирган ҳолда CBS телекомпанияси хабар бермоқда.

Жиноятни содир этган шахснинг исми Девин Келли бўлиб, у оқ танли ва 26 ёшда бўлган. 2010 йилдан 2014 йилгача АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларида хизмат ўтаган. Сўнгра трибуналга берилиб, ҳарбий хизматдан ҳайдалган.

Ҳозирда ФҚБ Келлининг бирор-бир радикал гуруҳга алоқадорлигини текширмоқда.

Шунингдек, жиноятчининг уйида тинтув ўтказилмоқда. Шу мақсадда қотилнинг уйига кинологлар жамоаси жўнатилган.

Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Техасдаги черковда 27 киши ўлдирилди. Отишма ижрочисининг шахси аниқ