11:02 / 08.11.2017
6 607

Беш юлдузли меҳмонхона саудиялик шаҳзодалар учун қамоқхонага айланди

Беш юлдузли меҳмонхона саудиялик шаҳзодалар учун қамоқхонага айланди
5 ноябрь куни кечқурун соат 11да Ар-Риёддаги Ritz-Carlton меҳмонхонасидагилардан барча нарсаларни олиб фойега чиқиш сўралган. Меҳмонхона мижозларининг ҳеч бирига бу ғалати илтимоснинг сабаби тушунтирилмаган. Мижозлар автобусларга ўтказилган ва Саудия Арабистони пойтахтидаги бошқа бир беш юлдузли меҳмонхонага кўчирилган.

Ritz-Carlton эса ўша куни қўлга олинган шаҳзодалар ва юқори мартабали амалдорлар учун қамоқхонага айланган, деб ёзади Кун нашри.
5 ноябрь куни қироллик хонадонининг 30 нафарга яқин аъзоси ҳамда юқори мартабали амалдорлар коррупцияда айбланиб қўлга олинди. The Guardian хабарига кўра, ҳибсга олинганларнинг мулклари мусодара этилмаган.

Ҳибсга олиш ишлари қирол Салмон ибн Абдулазиз фармойишига кўра рўй бермоқда. Бунда унга вориси Муҳаммад ибн Салмон бошқарувидаги коррупцияга қарши қўмита кўмак бормоқда.
Изоҳ берилишича, у бошқа бадавлат хонадонлар билан муносабатлар бузилмаслиги учун шаҳзодаларни қимматбаҳо меҳмонхонагa жойлаштиришга қарор қилган ва Ritz-Carlton улар учун вақтинча қамоқхонага айланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беш юлдузли меҳмонхона саудиялик шаҳзодалар учун қамоқхонага айланди