11:51 / 08.11.2017
11 891

Даҳшат!!! Қозоғистонлик аёл янги туғилган неварасини печкада ёқиб юборди

Даҳшат!!! Қозоғистонлик аёл янги туғилган неварасини печкада ёқиб юборди
Қозоғистоннинг Шимолий Қозоғистон вилоятида аёл янги туғилган неварасини печкада ёқиб юборди, деб ёзади Daryo нашри.

Пенсионер ҳали бир ойлик ҳам бўлмаган қизчани ўтхонага солиб, воқеани кузатиб ўтирди.

Қўшниларнинг сўзларига кўра, аёл печка оғзини очиб, болани ечинтирган ва уни тўғри ёнаётган ўтин устига қўйган. Чақалоқнинг онаси бу вақтда дўконга чиқиб кетган эди.

Уйда улар тўрт киши бўлиб яшарди: пенсионер аёл, унинг асранди қизи ва икки боласи. Тўққиз ёшли ўғил ҳам онаси билан дўконга кетган эди. Қайтиб келишгач, айнан у печкада ёнаётган қизчани биринчи бўлиб кўриб қолган.

Ҳибсга олинган Любовь Русалиева барча зарур экспертизалардан, шу жумладан психиатрик текширувдан ўтказилади. Қишлоқда уни пиёниста, аммо хайрихоҳ аёл сифатида билишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Даҳшат!!! Қозоғистонлик аёл янги туғилган неварасини печкада ёқиб юборди