09:25 / 09.11.2017
8 562

“Жанубий Африка гўзали” жамоатчилик ғазабига учради

“Жанубий Африка гўзали” жамоатчилик ғазабига учради
22 ёшли “Жанубий Африка гўзали” Деми Лей Нел Петерс жамоатчилик ғазабига учради. У ОИВ билан касалланган болаларни овқатлантирмоқчи бўлган ва бу ишни қўлқоп таққан ҳолда амалга оширган.

Интеретда унинг болаларга тегиб кетишдан қўрққани ҳақидаги айбловлар авж олди.

Нел Петерснинг ўзи бу айбловларни рад этиб, овқат билан боғлиқ ҳолат бўлгани учунгина қўлқоп таққани, барча кўнгиллилар қўлқопда бўлгани ва болаларга шу тариқа таом едириш керак эканлигини айтилгани ҳақида сўзлади.

Бироқ унинг жавоби интернет фойдаланувчиларини қониқтира олмади. Улар Петерснинг устидан кулганча турли кундалик юмушларни ҳам қўлқоп тақиб бажараётган кўринишдаги суратларини интернетга жойлаб, тагига Петерснинг номини хештег сифатида қўймоқдалар, дейилади хабарда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » “Жанубий Африка гўзали” жамоатчилик ғазабига учради