09:37 / 09.11.2017
7 125

Қария боғдаги цуккинини Иккинчи жаҳон уруши пайтидан қолиб кетган снаряд деб ўйлади

Қария боғдаги цуккинини Иккинчи жаҳон уруши пайтидан қолиб кетган снаряд деб ўйлади
Хабарда келтирилишича, Германияда истиқомат қилувчи 81 ёшли эркак полицияда қўнғироқ қилиб, таҳликали овоз билан боғида ўта хавфли предмет борлигини маълум қилади.

Қария оддийгина цуккини сабзавотини Иккинчи жаҳон уруши даврларидан қолиб кетган снаряд деб ўйлаган. Полиция ходимлари эса сабзавот ҳақиқатан ҳам снарядга ўхшашишини айтиб ўтишди.

Қариянинг адашганлигини маълум бўлгач, ушбу цуккини қандай қилиб боғга келиб қолгани ҳақидаги савол барчани ўйлантирди. Сабаби қария боғда ушбу сабзавот туридан етиштирмайди. Таҳминларга кўра, бирор одам қарияни қўрқитиш учун уни атайин боғга ташлаб қўйган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қария боғдаги цуккинини Иккинчи жаҳон уруши пайтидан қолиб кетган снаряд деб ўйлади