10:40 / 10.11.2017
7 185

Россияда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди

Россияда кўп қаватли уйнинг бир қисми  қулаб тушди
Россиянинг Ижевск шаҳрида фавқулодда бахтсиз ҳодиса рўй берганлиги ҳақида хабар берилди. Ушбу воқеа Ижевскдаги кўп қаватли уйларнинг бирида содир бўлгани айтилмоқда.

Маҳаллий журналистларнинг хабар беришича, уйнинг бир қисми қулаши натижасида уч нафар киши ҳалок бўлган. Улардан бири болакай экани маълум қилинган.

Удмуртия Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган хабарга кўра, тўрт нафар шахс жабрланган. Уларнинг иккитаси ўсмирлар, 55 ёшли аёл ва ФВВ ходими экани қайд этилди.

Аниқлаштирилган маълумотларга кўра, пайшанба, 9 ноябрь куни шаҳар марказидаги тўққиз қаватли уйнинг бир қисми қулаган. 28 нафар шахс яшайдиган 8 та хонадон қулаб тушган. Тахминларга кўра, газ портлаши оқибатида уйнинг кириш қисми қулаган.

Уйнинг бошқа аҳолиси кўчирилган бўлиб, қутқарувчилар уйнинг қулаган қисмида қутқарув ишларини олиб бораётганлари айтилган.

Уйнинг кейинги тақдири унда текширувлар ўтказилганидан кейингина аниқ бўлади.

Терговчилар қурилиш ишлари юзасидан жиноят иши қўзғатганликлари маълум қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда кўп қаватли уйнинг бир қисми қулаб тушди