09:40 / 11.11.2017
8 794

Экстрасенс Виктория Райдос АҚШнинг кушандаси аслида қайси давлат эканини башорат қилди…

Экстрасенс Виктория Райдос АҚШнинг кушандаси аслида қайси давлат эканини башорат қилди…
Куни кеча экстрасенс Виктория Райдос Американи ким вайрон қилиши, бир сўз билан айтганда, кушандаси қай мамлакат бўлишини башорат қилди. Унинг айтишича, бу мамлакат Япония ҳисобланади. Кунчиқар давлат Америкадан Хиросима учун шафқатсиз ўч оларкан.

— Ҳозир Япония ва Америка Қўшма Штатлари, — деди экстрасенс. — Катта жанжал бўсағасида туришибди. Бу Шимолий Корея тарафидан Америка шаҳарларига ядро бомбаси ёғдирилиши ҳисобланади. Тўғри, Япония ўз ядро қуролига эга эмас. Америка ҳам буни яхши билади. Лекин японлар интиқомни айнан Шимолий Кореянинг қўли билан амалга оширишади.

Улар гарчи АҚШ га иттифоқдош саналсалар-да, яширин тарзда Шимолий Корея билан сулҳ тузишади ва шунга асосан бу урушда иштирок этишдан кескин бош тортишади. Худди шу ҳаракат Ким Чен Инга Америка устига ядро ракеталари ёғдириши учун қулай имконият яратади. Эсда тутинг, Хиросима ва Нагасакида атом бомбаси туфайли ҳалок бўлганларнинг арвоҳлари ҳануз тинчлана олган эмас. Улар чирқиллашда давом этишмоқда.

Сўзининг охирида экстрасенс бир нарсани алоҳида таъкидлади. Бу башоратни Хиросима ва Нагасакида атом бомбаси туфайли ҳалок бўлганларнинг руҳлари дилига солибди.

Манба: Hordiq.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Экстрасенс Виктория Райдос АҚШнинг кушандаси аслида қайси давлат эканини башорат қилди…