14:10 / 14.11.2017
5 899

Испания ҳукумати Россиядан тарқатилган Каталония ҳақидаги сохта янгиликлар ҳақида маълум қилди

Испания ҳукумати Россиядан тарқатилган Каталония ҳақидаги сохта янгиликлар ҳақида маълум қилди
Каталониядаги референдум ҳақидаги шубҳали янгиликлардан иборат интернет-трафик Россия ҳудудидан чиқиб келган. Бу ҳақда Испания мудофаа вазири Мариа Долорес Коспедаль Брюсселда сўзлаган нутқида айтиб ўтди. Бу ҳақда «TJournal»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Коспедалнинг сўзларига кўра, вазирликда овоз беришга бевосита таъсир ҳақида расмий маълумотлар йўқ, аммо у сохта янгиликлар қаердан кириб келаётганини аниқлаштириб, бу ҳақда Россия ҳукуматига маълум қилишга муваффақ бўлган.

Вазир ишончсиз ахборот тарқатишда Twitter, Facebook ва бошқа ижтимоий тармоқлардан фойдаланилганини таъкидлади. Худди шу гуруҳлар, мудофаа вазирлиги фикрича, бутун Европа бўйлаб беқарорликни юзага келтиришга уринмоқда.

Коспедалнинг баёнотини Испания ташқи ишлар вазирлиги тасдиқлади ва трафикнинг 50 фоизи Россиядан, 30 фоизи Венесуэладан келганини қўшимча қилди.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Испания ҳукумати Россиядан тарқатилган Каталония ҳақидаги сохта янгиликлар ҳақида маълум қилди