15:29 / 15.11.2017
9 871

Instagram ижтимоий тармоғи ногирон боланинг суратини ўчириб ташлагани учун унинг онасидан узр сўради.

Instagram ижтимоий тармоғи ногирон боланинг суратини ўчириб ташлагани учун унинг онасидан узр сўради.
12 ёшли эгизак фарзандларнинг онаси Чарли Бесуик Инстаграм ижтимоий тармоғига ўз фарзандларидан бирининг суратини жойлаштирди. Аммо ижтимоий тармоқ маъмурияти фойдаланувчилардан бири болакайнинг ташқи кўринишидан шикоят қилгани учун суратларни ўчириб ташлади.

12 ёшли Гарри Голденхара синдромидан азият чекади. Болакай юзининг бир томонида кўз ва бурун йўқ, чағи эса одатдагидан чўзиқроқ. Бундан ташқари, Гарри аутизм касаллиги билан ҳам курашиб келади. Энг ҳайратланарлиси, унинг эгизак акаси мутлақо соғлом. Болаларнинг онаси интернет тармоғида улар ҳақида блог олиб боради.

Чарли суратлар ўчириб ташлангач, тармоқни одам ажратишда айблаб, ушбу мавзуни интернетда кўтариб чиқди ва уни минглаб фойдаланувчилар қўллаб-қувватлади, дейилади хабарда. Натижада Инстарам маъмурияти аёлдан узр сўраб, ўчириб ташланган суратларни қайта тиклаб қўйди.

Эгизаклар туғилганида унинг ота-онаси шодликдан кўкка сакрашган. Аммо шифокорлар болаларнинг бири Голденхара синдроми билан туғилганини айтишди. Ушбу ҳасталик ҳомила 6-12 ҳафталик пайтларида қон айланишининг бузилиши натижасида келиб чиқади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Instagram ижтимоий тармоғи ногирон боланинг суратини ўчириб ташлагани учун унинг онасидан узр сўради.